1. Ўзимга керакли эълонни қандай топишим мумкин ?

Жуда мухим холат. Сайтда ўзингизга керакли бўлган эълонни топишингиз учун қидирув функциясидан фойдаланишингиз мумкин, янъи қидирув сатрига ўзингиз қидираётган товар ёки хизмат номини ёзинг ва қидирув тугмасини босинг:

 

 

Изох: асосий қидирув остида қўшимча махсус "Кенгайтирилган қидирув +" функцияси мавжуд:

 

 

бу қўшимча тугмани босиш орқали сиз қидираётган нарсангизни жойлашуви ва категориясини танлашингиз мумкин. 

Мисол №1 Агарда одатий қидирув функциясидан фойдалансангиз:

Масалан сиз Тошкент шахридан кўчмас мулк янъи квартира сотиб олмоқчисиз. Ўзингизга керакли квартирани топиш учун сиз одатий қидирув функциясидан фойдаланишингиз ва қидириш сатрида, масалан "3 хонали квартира" сўзини кўрсатишингиз мумкин, шундан сўнг қидирув натижаларига кўра сиз Ўзбекистон бўйича бир неча мингта эълонларни кўришингиз мумкин.

Мисол №2 Агарда одатий қидирув функциясига қўшимча равишда "кенгайтирилган қидирув +" функциясидан хам фойдалансангиз:

Масалан сиз Тошкент шахридан кўчмас мулк янъи квартира сотиб олмоқчисиз. Ўзингизга керакли квартирани топиш учун сиз одатий қидирув функциясидан фойдаланишингиз ва қидириш сатрида, масалан "3 хонали квартира" сўзини кўрсатишингиз мумкин, агарда сиз бунга қўшимча равишда "кенгайтирилган қидирув +" функциясидан фойдаланган холда жойлашувини "Тошкент" ва Категориясини "Кўчмас мулк" этиб кўрсатсангиз, қидирув функцияси натижаларига кўра сиз Тошкент шахри ва Кўчмас мулк категорияси бўйича барча эълонларни кўришингиз мумкин.

Ёки категориялар орқали ўзингизга керакли бўлган эълонни топишингиз мумкин:

 

 

2. Эълон бериш учун пул тўлашим керакми ?

Сайтда эълон бериш мутлақо бепул.

 

3. Эълонни қандай беришим мумкин ?

Бепул эълон бериш учун "Эълон бериш" тугмасини босинг (сиз ўз аккаунтингизга кирган бўлишингиз керак)

Шундан сўнг қуйидаги сатрларни киритинг:

  • эълоннинг сарлавхасини киритинг;
  • категорияни танланг, иккинчи категорияни хам танланг (иккинчи категорияни танлаш ихтиёрий);
  • турини кўрсатинг (ихтиёрий);
  • жойлашувини кўрсатинг (вилоятингиз, шахар ёки туманингизни танланг);
  • тавсифини ёзинг;
  • телефон рақамингизни кўрсатинг;
  • нархни кўрсатинг (валютани танлашингиз мумкин)
  • "Юклаб олиш" тугмасини босиш орқали расмларни юкланг (расмларни тўлиқ юкланишини кутиб туринг, лимитлар сони 6 та);
  • "Сақлаш" тугмасини босинг;
  • шундан сўнг эълонингиз модерациядан (текширувдан) ўтади ва 5 дақиқа ичида сайтда жойланади.

 

4. WIDEN.UZ сайтида қандай рўйхатдан ўтсам бўлади ?

Сайтда рўйхатдан ўтиш учун қуйидагиларни бажаришингиз лозим:

  • менюда "Рўйхатдан ўтиш" тугмасини танланг;
  • шундан сўнг исм, логин, парол ва паролни тасдиқлаш сатрларини тўлдириб чиқинг;
  • аккунтингизни тасдиқлашни икки усули мавжуд эл.почта ёки телефон рақами орқали, улардан бирини танланг ва сатрларни тўлдиринг;

эл.почта орқали:

 

 

телефон рақам орқали:

 

 

  • сўнгра "Қабул қилдим" тугмасини босиб, Фойдаланувчи шартномаси шартларига розилигингизни билдирасиз, агарда сиз ушбу шартларга рози бўлмасангиз рўйхатдан ўтолмайсиз (Фойдаланувчи шартномаси билан айнан мана шу кўк рангли ёзув устига босиб, танишиб чиқишингиз мумкин).
  • шундан сўнг "Рўйхатдан ўтиш" тугмасини босинг ва шу билан рўйхатдан ўтиш жараёни тугайди (Эслатма: агарда сиз аккунтингизни эл.почта орқали тасдиқласангиз эл.почта манзилингизга хат юборилади, сиз эл.почтангизга кириб сайтда рўйхатдан ўтганингизни тасдиқлашингиз лозим)
  • Табриклаймиз! Энди сиз сайтда эълон беришингиз ва бошқа функционал хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

 

5. Эълонимни қандай ўзгартиришим мумкин ?

Эълонингизни ўзгартириш учун ўз аккаунтингизга киринг ва ўзгартирмоқчи бўлган эълонингиз устига босинг, шундан сўнг "Ўзгартириш" тугмасини босинг, керакли бўлган сатрларни ўзгартиринг ва "сақлаш" тугмасини босинг.

 

6. Эълонимни қандай ўчирсам бўлади ?

Эълонингизни ўчириш учун ўз аккаунтингизга киринг ва ўчирмоқчи бўлган эълонингиз устига босинг, шундан сўнг "Ўчириш" тугмасини босинг. Эълон хақиқатдан хам ўчирилаётганини тасдиқлаш учун яна бир бора "Ўчириш" тугмасини босинг.

 

7. Эълон тўғрисидаги маълумотларни қандай кузатиб бориш мумкин ?

Сайтда истаган эълонни устига босиб эълон тўғрисидаги барча маълумотларни кўриш мумкин, худди шу тарзда ўзингизни эълонларингизни хам кўришингиз мумкин.

 

8. Эълонни қанча муддатга бериш мумкин ?

Эълон муддати 30 календар кунни ташкил қилади. Янъи сайтда эълон берилган кундан бошлаб 30 календар кунга жойланади, шундан сўнг элон сайтдан автоматик тарзда ўчирилади.

 

9. Битта фойдаланувчи нечтагача эълон бериши мумкин ?

Битта фойдаланувчи учун ўрнатилган лимит 8 тани ташкил қилади.

 

10. Маъмуриятга қандай мурожат қилиш мумкин ?

Бунинг учун бош сахифада,  сайтнинг пастки қисмида Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. сайтнинг электрон почта манзили кўрсатилган. Сиз ўз саволларингизни кўрсатилган манзилга юборишингиз мумкин.