Фойдаланувчи шартномаси ва махфийлик сиёсати

1. Умумий фойдаланиш шартлари.

1.1. Ушбу Фойдаланувчи шартномаси хужжати WIDEN.UZ (бундан кейин Бажарувчи) нинг қуйидаги келтирилган Шартнома шартлари бўйича шартнома (Оферта) тузиш таклифини англатади.

1.2. Ушбу хужжатда ва томонларнинг пайдо бўлган ёки боғлиқ муносабатларида қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилади:

Оферта - бу ушбу битимнинг барча шартларини ўз ичига олган холда, бир, бир неча маълум ёки номаълум шахсларга йўналтирилган таклиф.

Акцепт - таклиф юборилган шахснинг унинг қабул қилганлиги тўғрисидаги жавоби.

Сайт - айни Шартномада, WIDEN.UZ электрон эълонлар платформаси сайти бўлиб, унда фойдаланувчилар ушбу шартномага мувофиқ эълон жойлаштиришлари ёки кўришлари мумкин.

Шартнома - айни шартнома, барча ўзгаришлар ва қўшимчалари билан.

Фойдаланувчи - WIDEN.UZ хизматларидан фойдаланиш учун ушбу Шартномани тўлиқ англаб етган холда қабул қилган жисмоний ёки юридик шахс.

1.3. Бажарувчи сиз билан сизнинг сайтдан хар қандай тарзда ва хар қандай шаклда фойдаланишингиз, шу жумладан:

а) сайтда жойлаштирилган материалларни кўриш;

б) сайтда рўйхатдан ёки авторизациядан ўтиш;

в) сайтда бирон бир материални жойлаштириш ёки намойиш қилиш, шу жумладан: матнлар, гиперматнли хаволалар, расмлар аудио ва видеофайллар, маълумотлар ёки бошқа хар қандай материалларни жойлаштириш;

бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 367-370 моддаларига мувофиқ ушбу шартнома шартлари бўйича битим тузади.

1.4. Юқорида санаб ўтилган холатлар бўйича янъи сайтдан фойдаланишдан олдин сиз қуйдагиларни тасдиқлайсиз:

а) сайтдан фойдаланишдан олдин сиз ушбу шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиққанлигингизни (рўйхатдан ўтаётган пайтингизда "Қабул қилдим" тугмачасини босиш орқали) тасдиқлайсиз

б) сиз ушбу шартноманинг барча шартларини хеч қандай истисносиз ва чекловрасиз тўлиқ қабул қиласиз ва уларга риоя қилиш ёки сайтдан фойдаланишни тўхтатиш мажбуриятини оласиз. Агар сиз ушбу шартнома шартларига рози бўлмасангиз ёки улар асосида шартнома тузиш хуқуқига эга бўлмасангиз, сайтдан хар қандай фойдаланишни дархол тўхтатишингиз лозим.

в) шартнома (шу жумладан унинг бирон бир қисми) маъмурият томонидан хеч қандай махсус огохлантиришсиз ўзгартирилиши мумкин. Шартноманинг янги версияси сайтда жойлаштирилган ёки бошқа қулай шакилда фойдаланувчига етказилган пайтдан бошлаб кучга киради, агар шартноманинг янги версиясида бошқа қоидалар назарда тутилмаган бўлса.

2. Шартнома бўйича фойдаланиш шартлари.

2.1. Сайтнинг функционал имкониятларидан фойдаланишга фойдаланувчи фақат маъмурият томонидан белгиланган тартибда сайтда рўйхатдан ўтгандан ва авторизациядан ўтгандан сўнг рухсат берилади.

2.2. Фойдаланувчи томонидан танланган логин хамда парол фойдаланувчи ўз аккаунтига кириши ва сайтнинг функционал имкониятларидан фойдаланиш учун етарли маълумотдир. Фойдаланувчи ўз логини ва паролини учинчи шахсга топширишга хақли эмас, уларни махфийлигини сақлаш усулини мустақил танлаган холда, уларнинг хавфсизлиги учун тўлиқ жавобгардир.

3. Томонларнинг хуқуқи ва мажбуриятлари.

3.1. Бажарувчи зиммасига олади:

а) фойдаланувчи томонидан сайтнинг сайтда кўрсатилган манзиллари бўйича ёзма хабарномани олган кундан бошлаб, бажарувчи 10 календар иш куни ичида фойдаланувчи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиши зарур;

б) Бажарувчи сайтдан фойдаланиш бўйича "Саволлар ва жавоблар" бўлими орқали кўп бериладиган саволлар бўйича маълумот бериши зарур. Фойдаланувчи сайт электрон почта манзилига тўғридан тўғри савол берган холда маъмурият унга 2 календар иш куни ичида жавоб бериши зарур;

в) бажарувчи фойдаланувчи томонидан тақдим этилган барча шахсий маълумотларни сир тутиши улардан шартномага асосан фойдаланиши ва уларни учинчи шахсга бермаслиги зарур;

г) фойдаланувчи шахсий аккаунти орқали сайтдан фойдаланганда, фойдаланувчи томонидан киритилган маълумотларни махфийлигини таъминлаш бундай маълумотларни сайтнинг оммавий бўлимларида жойлаштириш холлари бундан мустасно (масалан шархларда(коментарий) ва бошқаларда фойдаланувчи тўғрисида бази маълумотлар кўриниб туриши мумкин масалан исми вахоказо)

д) фойдаланувчида сайт билан боғлиқ саволлар бўлса маъмурият уларга 2 календар иш куни ичида электрон почта орқали жавоб бериши лозим.

3.2. Фойдаланувчининг мажбуриятлари:

а) сайтдан фақат ушбу шартномада кўзда тутилган хуқуқ ва усулда фойдаланиши лозим;

б) сайтда рўйхатдан ўтаётганда хақиқий маълумотларни тақдим этиши, нотўғри маълумотларни тақдим этмаслиги агар тақдим этилган маълумотлар ишончсиз бўлса, шунингдек, бажарувчининг маълумотларни ишончлилиги тўғрисида асосли шубха туғилса жумладан, фойдаланувчи билан боғланиш учун кўрсатилган маълумотлар нотўғри ёки мавжуд бўлмаса бажарувчи фойдаланувчи билан тузилган шартномани бекор қилишга, фойдаланувчининг аккаунти ва унга тегишли барча маълумотларни блоклаш хуқуқига эга;

в) фойдаланувчи шартномаси шартларига қатъий риоя қилиш, шунингдек бажарувчи билан хамкорликда олинган тижорат ва техник маълумотларни махфийлигини таъминлаши лозим;

г) сайт номидан иш юритишдан ўзини чеклаш;

д) сайтдан учинчи шахсларнинг мулкий ва номулкий хуқуқларини бузмасдан, шунингдек амалдаги қонунчиликда тақиқланган ва тақикланмаган холатлардан келиб чиққан холда фойдаланиш.

Қуйидаги мулкий ва номулкий хуқуқларни бузилиши қатъийан тақиқланади:

  • мваллифлик хуқуқлари;
  • савдо маркалари хуқуқлари;
  • хизмат кўрсатиш ва товарлар белгилари;
  • саноат наъмуналарига бўлган хуқуқлар;
  • фойдаланувчилар расмларидан фойдаланиш;
  • фойдаланувчилар манзилларидан жумладан электрон почта, телефон рақамларидан фойдаланиш;
  • Ва бошқа фойдаланувчиларнинг шахсий хуқуқлари бузилиши қатъийан тақиқланади.

е) тақдим этилаётган товарлар ва хизматларни, агар уларни тақдим этиш махсус рухсатнома ёки лицензиялашни талаб қилинса, қонун хужжатларининг талабларига мувофиқ, амалга оширилишини кафолатлаш;

ё) қуйидаги товарлар ва хизматларга эълон бериш қатъийан тақиқланади:

  • порнография характерига эга;
  • қурол-яроқ, ўқ дори ва уларга тегишли қисимлар;
  • тамаки ва спиртли ичимлик махсулотлари;
  • гиёҳвандлик воситалари ва шунга ўхшаш психотроп дори воситалари;
  • ўғирланган товарлар;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тўғри келмайдиган хар қандай эълон бериш қатъийан тақиқланади

Эълон беришдан олдин фойдаланувчи ўзига тегишли барча хуқуқлар, лицензиялар, рўйхатга олишлар, рухсатномалар, гувоҳномалар, товар ва хизматлар, бўш иш ўринлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хақиқатдан хам мавжудлигини тастиқлайди.

4. Махфийлик сиёсати.

4.1. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтишдан олдин қабул қилдим (акцепт) тугмасини босиш орқали ўзининг шахсий маълумотлари ишланишига ва махфийлик сиёсати олиб борилишига розилик билдиради.

4.2. "Шахсий маълумотлар" деганда фойдаланувчи мустақил равишда айнан WIDEN.UZ сайтига ўзи хақида тақдим этган маълумотлар тушунилади.

4.3. Бажарувчи фойдаланувчининг шахсий маълумотлари махфийлигини таъминлайди.

4.4. Бажарувчи фақатгина алохида холатларда фойдаланувчининг шахсий маълумотларини учинчи шахсга тақдим қилиши мумкин, янъи бунга қонун хужжатларида белгиланган тартибда фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ёки бошқа маълумотларни тақдим этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси хуқуқни мухофаза қилиш органларининг сайтга расман мурожат қилиш холатлари киради.

5. Низоларни хал қилиш.

5.1. Шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча низолар, томонларнинг ўзаро келишган холда музокара йўли билан кўриб чиқилади.

5.2. Томонлар ўзаро келишувга эриша олмаган холларда, низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

6. Якуний қоидалар.

6.1. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тартибга солинади.

6.2. Ушбу шартнома билан тартибга солинмаган барча холатлар ва масалалар Ўзбекистон Республиеасининг қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилади.